» » » Самарқандда наркотик моддалар олди-сотдиси билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди


Самарқандда наркотик моддалар олди-сотдиси билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Самарқандда наркотик моддалар олди-сотдиси билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Ибодилло Муҳаммадиев қайниси Азиз Бобоқуловдан "героин” гиёҳвандлик воситасини топиб беришини сўраган. Азиз Бобоқулов таниши Лочинбек Мелибоев биланжиноий тил бириктириб, поччаси Ибодулло Муҳаммадиевга кўп миқдордаги 0.08 грамм "героин” гиёҳвандлик воситасини 385.000 сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Лочинбек Мелибоев-судланувчи:- Мен Азиз аканинг поччасини танимас эдим. Азиз ака поччасининг мазаси бўлмаётгани учун наша топиб беришимни сўради. Жўрамдан қолиб кетган озгина наркотик моддаси бор эди, токни тагига яшириб қўйган эдим, шуни олиб бердим..... Озодликдан маҳрум бўлиш, ота-она, оила, яқинларимдан узоқда яшаш нақадар оғир эканлигини қамоққа тушиб билдим.

Ибодулло Муҳаммадиев 0.08 грамм "героин”ни ўзи етиштирган "марихуана” гиёҳвандлик моддаси билан қўшиб, жами 0,39 грамм миқдордаги наркотик моддасини Тайлоқ туманидаги "Зарафшон” МФЙ ҳудудида 400.000 сўмга сотаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиувчи орган ходимлари томонидан ушланган.5 нафар фарзанднинг отаси Ибодулло Муҳаммадиев гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиб, сотгани учун 2002 йилда суд ҳукми билан 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва 2007 йилда амнистия акти билан муддатданолдин жазодан озод этилган эди. Лекин гиёхвандлик деган бало, уни яна панжара ортига тортди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судида гиёҳвандлик моддаларини етиштириш, истеъмол қилиш, сотиш каби ҳатти-ҳаракатларни содир этишда айбланаётган жиноий гуруҳга нисбатан суд иши кўрилди.

Даврон Нуралиев – Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман суди судьяси:- Суд ҳукмига кўра, АзизБобоқулов ва Лочин Мелибоевлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси, 5-қисми билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолатда, жами 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ибодулло Муҳаммадиевнинг ёши, оилавий шароити ва яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини инобатга олдик. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасига асосан, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилди.

Республикамизда ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан, ички ишлар органлар ходимларитомониданмунтазам профилактикчора-тадбирлар олиб борилаётган бўлса-да,гиёхвандлик билан боғлиқ жиноятларҳамон содир этилмоқда.


Дилфуза Эсанова

мухбир

Комментариев: 0
Добавить комментарий