» » » Солиқ концепсияси тарғиботи


Солиқ концепсияси тарғиботи

Солиқ концепсияси тарғиботиСолиқ тизимидаги ислоҳотларни сифатли амалга ошириш, тизимда қўлланилаётган янги амалиётлар, уларнинг мазмун-моҳиятини солиқ тўловчиларга аниқ ва содда тилда тушунтириш борасида Самарқанд вилоят солиқ идоралари томонидан корхона ва ташкилотларда тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, айни пайтда вилоят бўйича қўшилган қиймат солиғи тўловчи корхоналар сони 2788тани ташкил килиб, 2018йилдаги солиқ тўловчилар сонига нисбатан 4,5баробарга ошди. Шундан, ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтганлар 265та ни ташкил қилди. Қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтаётган солиқ тўловчиларга тегишли тушунчалар ҳамда кўрсатмалар бериш учун Давлат солиқ хизмати ходимларидан 243 нафар ходим бириктирилган. Самарқанд шаҳридаги метал қувурлар ишлаб чиқарувчи мана бу йирик корхонада ўтказилган учрашувда солиқ Концепсиясидаги ўзгаришлар, уларнинг аҳамияти юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди. Корхонанинг иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, янги солиқ концепсиясининг аҳамияти аниқ мисоллар ёрдамида тушунтирилди.

Корхоннинг ўтган йилги товар айланмаси 6 миллиард сўмни ташкил қилган. 2019 йилнинг 1 январидан эса корхона қўшимча қиймат солиғи тўловчи сифатида фаолият кўрсатмоқда. Агарда жорий йилда ҳам корхонанинг товар айланмаси ўтган йилги миқдорни ташкил қиладиган бўлса, янги солиқ Концепсиясида белгилаб берилган имтиёзлар эвазига корхонага 130 миллион сўм маблағ фойда бўлади. Бу эса корхона фаолиятини кенгайтириш, айланма маблағлар ҳажмини ошириш ва янги иш ўринлари очиш имконини беради.

Мана бу трикотаж кийимлар ишлаб чиқарувчи корхонада айни пайтда 200га яқин ишчлар меҳат қилади. 2019 йилнинг 1 январидан жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар 4 поғонадан 1 поғонага туширилгани ишчи-меҳнатчиларнинг реал даромадларини ошишига хизмат қилади.

Солиқ тизимида юритилаётган бу каби ўзгаришлар, тадбиркорлик суъбектлари фаолиятини ҳар томонлама яхшилаш, иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлаш эвазига халқимиз фаровонлигини янада ошириш имкониятларини янада кенгайтиради.


Рухсора Облоқулова 
Похожие статьи:
Комментариев: 0
Добавить комментарий