» » » Йўқолган 10 бош қўй эгасига 16 та қилиб қайтарилди


Йўқолган 10 бош қўй эгасига 16 та қилиб қайтарилди

Йўқолган 10 бош қўй эгасига 16 та қилиб қайтарилдиНуробод туман ИИБ хабар беришича, тумандаги хонадонларнинг бирида 10 та қўй йўқолди. Қисқа вақт ичида ички ишлар ходимлари томонидан қўйлар топиб берилди ва улар ўз эгасига 16 та қилиб қайтарилди.

Шу йил 12 январь куни Нуробод тумани "Нурдум” МФЙга қарашли "Ўрташўрча” қишлоғида тўй бўлди. Қиз чиқарган тўй эгалари тунда чарчаб, донг қотиб ухлаб қолишади. Ўғрилар бундай қулай фурсатдан уддабуронлик билан фойдаланмоқчи бўлдилар.

Асли, Паст Дарғом туманидан бўлган уч киши уй эгаларининг уйқуга кетганидан фойдаланиб, ҳар бирининг баҳоси ўртача 500.000 сўм бўлган 10 бош қўйни ўғирлаб, иккита енгил машинага жойлаштиришди.

Ички ишлар ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари туфайли, қўйлар топилди. Энг қизиғи, она қўйлар қўзилабди. 10 бош қўй 16 та қилиб ўз эгасига қайтарилди.

Жиноятга жазо муқаррар. Мазкур жиноятни содир этган шахсларга қонуний чора кўрилади.


Рухсора Облоқулова

Комментариев: 0
Добавить комментарий