» » » Номи арзону нархи қиммат бўлган кўп қаватли уйларга тўлов бошланди


Номи арзону нархи қиммат бўлган кўп қаватли уйларга тўлов бошланди

Номи арзону нархи қиммат бўлган кўп қаватли уйларга тўлов бошландиСамарқанд шаҳар Қорасув массивида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар учун тўлов бошланди.

Бу кўп қаватли уйлар тўрт типда қурилмоқда. Масалан, 1-типда қурилаётган кўп қаватли уйлар сони 3 та. Улар 16 қаватдан иборат бўлиб, 2 ва 3 хонадонли қилиб қурилиши режалаштирилган. Бошланғич тўлов пастдан юқорига камроқ фоизда тўланмоқда. Биринчи қават икки хонали, 65,27 кв.м квартиранинг нархи 79 955 750 сўм (35 фоиз) бўлса, 2-3 қават 61,75 кв.м хонадоннинг баҳоси 75 643 750 сўм (35 фоиз)ни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4-6 қават 64 837 500 сўм (30 фоиз),

7-9 қават 54 031 250 сўм (25 фоиз),

10-12 қават 43 225 000 сўм (20 фоиз),

13-16 қават 32 418 750 сўм (15 фоиз).

1-типдаги 3 хонали квартиралар баҳоси қуйидагича:

1-қават 99 825 250 сўм (35 фоиз),

2-3 қават 95 488 750 (35 фоиз),

4-6 қават 81 847 500 сўм (30 фоиз),

7-9 қават 68 206 250 сўм (25 фоиз),

10-12 қават 54 565 000 сўм (20 фоиз),

13-16 қават 40 923 750 сўм (15 фоиз).

Қолган типдаги кўп қаватли уйлар квадрат метрига қараб, бир-биридан бироз фарқ қилади, шунингдек, тўловлари ҳам.

1-типдаги 3 хонали хонадоннинг умумий баҳоси 1-қават 285 215 000 сўм бўлса, қолган қаватлар 272 825 000 сўм этиб белгиланган. 2 хонали 61,75 кв.м квартиранинг умумий нархи 216 125 000 сўм, 2 хонали 60,95 кв.м квартиранинг баҳоси эса 213 325 000 сўмни ташкил этмоқда.

Комментариев: 0
Добавить комментарий