» » » “Жартепа” божхона постида 36 миллион сўмликдан зиёд уяли телефон аппаратлари ушлаб қолинди


“Жартепа” божхона постида 36 миллион сўмликдан зиёд уяли телефон аппаратлари ушлаб қолинди

"Самарқанд” ТИФ божхона пости таркибидаги "Ургут ЭИЗ” божхона пункти биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

 

“Жартепа” божхона постида 36 миллион сўмликдан зиёд уяли телефон аппаратлари ушлаб қолинди

Суд мажлисида "Жартепа” чегара божхона постида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари билан боғлиқ 14 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўрилди. Ҳуқуқбузарларга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилди ва уларга нисбатан тегишли жазо чоралари тайинланди.

 

Жумладан, "Жартепа” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.Ж. ўзи бошқарувидаги автомашинанинг яширин жойларига ва эгнидаги икки қават қилиб кийиб олган курткасининг чўнтакларига умумий баҳоси 36 млн. сўмдан зиёд турли русумли уяли телефон аппаратлари ва уларнинг аксессуарларини божхона назорати зонасидан яширинча олиб киришга уринганлиги ҳолати бўйича маъмурий иш кўрилди.

 

“Жартепа” божхона постида 36 миллион сўмликдан зиёд уяли телефон аппаратлари ушлаб қолинди

Суд фуқаро М.Ж.ни ҳуқуқбузарлик содир қилганликда айбли деб топиб, унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг уч баровари миқдорида жарима жазоси тайинлади. Турли русумли уяли телефон аппаратлари ва уларнинг аксессуарлари давлат эгалигига мусодара қилинди.

 

Шунингдек, мажлис иштирокчиларига божхона қоидабузарликлари ёки божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг (66) 233-63-00 рақамли "Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

А.Алимов, Ургут туман маъмурий суди раиси.А.Қурбонов,"Жартепа” чегара божхона пости катта инспектор-суриштирувчиси.

 

zarnews.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий