» » » Сайловда ошкоралик бўлса, халқда ишонч ошади


Сайловда ошкоралик бўлса, халқда ишонч ошади

Сайловда ошкоралик бўлса, халқда ишонч ошадиФуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда туман ва шаҳар кўмаклашувчи комиссиялар аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда сайловни муносиб тарзда ташкил этиш, бажарилаётган ишлар юзасидан аҳолига тушунча бериш, сайлов ўтказиладиган биноларни тайёрлаш, номзодлар ва сайловчилар рўйхатини шакллантириш каби масалалар муҳокама қилинди.

 

Таъкидланишича, ҳафталик ишлар маниторинги натижасига кўра, Оқдарё ва Булунғур туманларида сайловга тайёргарлик ишлари қониқарсиз аҳволда. Самарқанд шаҳри ҳамда Жомбой туманидаги кўмаклашувчи комиссияга ажратилган бино мебель жиҳозлари билан таъминланмаган. Аксарият ҳудудларда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик йўқ. Сайлов билан боғлиқ ишлар етарлича ёритилмаяпти.

 

- Самарқандда сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссиясининг ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади, - деди Бош вазир ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева. - Улар сайлов ўтказиладиган жойларни бирма-бир кўриб, аниқланган камчиликлар бўйича тавсиялар беради, амалий ёрдам кўрсатади. Ҳар бир шаҳар ва туманда биттадан намунали сайлов ўтказиладиган жойни тайёрлаб, кўргазмали семинарлар ташкил этилса, бажариладиган иш янада осонлашади. Бунинг учун оммавий ахборот воситалари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш ва ўтказиладиган сайловлар ошкоралигини таъминлаш зарур.

 

zarnews.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий