» » » “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” акцияси


“Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” акцияси

Маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятида 2017 йилда 1926 та бирламчи сил касаллигига чалинган беморлар аниқланган бўлиб, 2018 йилда эса, бу кўрсаткичлар 1881 тага камайишига эришилди.


Самарканд вилоят силга қарши курашиш диспансерида минтақалараро сил касаллигига қарши препаратларга сезгирлигини тадқиқ қилишни амалга оширувчи лабораторияни ташкил килиш мақсадида, Германия банки ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида умумий қиймати 2 млн. еврога тенг бўлган бактериологик лабаратория реконструкция қилиниб, 2018 йил июн ойида фойдаланишга топширилган.

 

Мутахассисларнинг айтишича "Силга қарши курашиш”нинг энг яхши усули соғлом турмуш тарзига риоя қилиш. Мазкур сана муносабати билан диспансер ходимлари учун "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида спортнинг барча турлари бўйича мусобақа ташкил қилинди.

Дильфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий