» » » Тадбиркорлар билан учрашув: 40 та мурожаатнинг 25 таси учрашувгача ҳал этилди


Тадбиркорлар билан учрашув: 40 та мурожаатнинг 25 таси учрашувгача ҳал этилди

Савдо-саноат палатаси самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокимлигининг тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди.

 

Тадбиркорлар билан учрашув: 40 та мурожаатнинг 25 таси учрашувгача ҳал этилди

Бу галги учрашувгача ҳафта давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан 40 та масалада мурожаат рўйхатга олинган. Учрашувгача тегишли мутасаддилар 25 та масалани ҳал этган. Бугунги учрашувда муаммоси жойларда тўлалигича ечимини топмаган 15 нафар тадбиркорлар вилоят ҳокимига мурожаат қилишди.Тадбиркорларда юзага келган масалалар ечими бўйича бир ҳафталик муддат билан мутасадди ходимлар бириктирилиб, мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги ва савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назоратга олинди.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий