» » » Авиакасса ходими ўз фойдасига “янглишди”


Авиакасса ходими ўз фойдасига “янглишди”

Авиакасса ходими ўз фойдасига “янглишди”Шу йилнинг 16 апрель куни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Каттақўрғон туман бўлимига Файзикент маҳалла фуқаролар йиғини, Равот қишлоғида яшовчи Холида Саидовадан шикоят аризаси келиб тушади.

 

Унда истеъмолчи Х.Саидова турмуш ўртоғи Санжар Рашидов билан бирга Россия Федерациясининг Москва шаҳрига бориш мақсадида авиачипта олмоқчи бўлиб, Пайшанба шаҳарчаси "Дўстлик” маҳалласи Амир Темур кўчасидаги "Сагдиана ишонч авиа” масъулияти чекланган жамияти филиали мурожаат қилганлиги, авиакасса сотувчиси Гавҳар Абдуллаева улардан Ўзбекистондан Москва шаҳрига учувчи рейс учун деб ҳар бирига 1 650 000 сўмдан, жами 3 300 000 сўмга авиачипта сотганлиги баён этилган.

 

Улар авиачиптага эътибор билан қараб, сотувчи Чимкентдан Москвага учадиган билетни сотганлигини англашади. Табиийки, Х.Саидова ва С.Рашидов "уддабурон сотувчи”га чиптани алмаштиришни ёки хатоликни тўғрилашни айтишганда Г.Абдуллаева бунинг иложи йўқлигини, кейинроқ бирор чора топишини айтади.

 

Фуқаролар бир неча кун сарсон бўлса-да ишлари ижобий ҳал бўлмайди. Ниҳоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Каттақўрғон туман бўлимига мурожаат қилишади. Ҳолат жойига бориб ўрганилганда эса Г.Абдуллаева кўра-била туриб, бу ишга қўл ургани, агар хоҳласа фуқароларга ортиқча тўланган 200 минг сўмни қайтариб беришини билдиради. Ундан истеъмолчига авиачипта учун қабул қилинган нақд пулларнинг бир марталик чеки сўралганда истеъмолчига бермаганлиги, энди ҳам имкони йўқлигини айтади.

 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар жамият ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, туман адлия бўлимига билдиришнома киритилган. Энди тартиббузар сотувчи қонунда белгиланган тартибда жавоб беради.

 

zarnews.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий