» » » Самарқандда Олимпия шаҳарчаси қурилади


Самарқандда Олимпия шаҳарчаси қурилади

Ўзбекистон ХХI ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш учун даъвогарлик қилмоқда.


Самарқандда Олимпия шаҳарчаси қурилади

Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 14 май, 401-сон).

 

Қарор билан ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

 

Дастурга кўра, халқаро нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш бўйича жамғарма ташкил этилади, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Олимпия шаҳарчалари қурилади.

 

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги XIX ёзги Осиё ўйинлари 2022 йил Ханчоу шаҳрида (Хитой), XX ёзги Осиё ўйинлари 2026 йил Нагоя шаҳрида (Япония) бўлиб ўтиши белгиланган бўлиб, 2030 йил XXI ёзги Осиё ўйинлари ўтказилиши жойи белгиланмаганлиги сабабли Ўзбекистон даъвогар сифатида Осиё Олимпия Кенгашига буюртма бериш имкони мавжуд.

 

zarnews.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий