» » » Булунғурда яна иккита давлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлади


Булунғурда яна иккита давлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлади

Булунғурда яна иккита давлат мактабгача таълим муассасаси иш бошладиБулунғур туманидаги "Каттақишлоқ” ва "Ғўбдин” маҳалла фуқаролар йиғинида 27- ва 28-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларининг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди.

 

Болажонлар учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилган мазкур мактабгача таълим муассасаларининг ҳар бирига 170 нафардан тарбияланувчилар мактабгача таълимга жалб этилди.

 

Ушбу таълим муассасаларини фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокимлиги, туман фаоллари, маҳалла фахрийлари ва нуронийлар иштирок этишди.

 

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар ўз самарасини бераётганлигинитаъкидлаб, фаолиятини бошлаган ушбу мактабгача таълим муассасалари фарзандларимининг баркамол шахс сифатида вояга етишига муносиб ҳисса қўшишини билдиришди.

 

samarkand.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий