» » » Самарқандда зиёрат туризми бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди


Самарқандда зиёрат туризми бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди

24-25 май кунлари Самарқанд шаҳрида «Буюк ипак йўли чорраҳасида зиёрат туризмининг ренессанси» мавзусида халқаро миқёсида конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда туризм соҳасидаги етакчи мутахассислар, олимлар ва соҳа раҳбарлари иштирок этди. Жумладан, Хитой, Россия, Франция, Италия, Жанубий Корея, Туркия, Босния ва Герцеговина, Польша, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқа хориж мамлакатлардан нуфузли олимлар ва туризм соҳасининг етакчи мутахассислари ўз маърузалари билан қатнашди.


Комментариев: 0
Добавить комментарий