» » » КаттақўрғондаянабирМИБ инспекторикал такланди


КаттақўрғондаянабирМИБ инспекторикал такланди

КаттақўрғондаянабирМИБ инспекторикал такландиСамарқанд вилоят Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматининг хабар беришича, шу йилнинг 29 май куни Каттақўрғон туман электр тармоқлари корхонаси ходими Ю.Н таниш МИБ инспекторини кўриб қолиб, унга ноқонуний электр тармоғига уланган истеъмолчини билиши, истаса кўрсатишини айтади.

 

МИБ инспектори электр тармоқлари ходими аввалдан танишибўлгани учун,дарров рози бўлиб унинг машинасига ўтиради. Аммо чеккароқ жойга борганда машина тўхтайди ва электр тармоқлари ходими ваъда қилган ноқонуний уланган жойни кўрсатиш ўрнига, МИБ инспекторига ташланади. Инспекторга бир неча мушт тушириб, хизмат формасини йиртиб ташлайди.

 

Шунингдек,инспекторнинг уяли алоқа телефонини, аҳолидан йиғилган 4 млн. 800 минг сўм нақд пулларини олиб қўйиб, ҳодиса жойдан қочиб кетади.Тезкор тадбирлар натижасида талончи Ю.Н.қўлга олинди. Аниқланишича, у ўша пайтда маст ҳолатда бўлган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Кейинги пайтда Самарқандда Мажбурий ижро бюроси ходимларининг қарздор фуқаролар томонидан калтакланиши тез-тез қулоққа чалинмоқда. Шу йил 27 май куни Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман инспектори "Оқтош” маҳалласида яшовчи фуқароА. Х.нинг хонадонига текширишга бориб, электр энергияси истеъмоли бўйича ҳужжатларни сўраган вақтида хонадон эгасининг маст ҳолда келиб қолган ўғли томонидан ҳақоратланиб, тан жароҳати етказилади. Ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан фуқаро Х.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2- қисми билан жиноий иш қўзғатилди.

Ўтган 2018 йилда Самарқанд вилоятида 30 дан ортиқ Мажбурий Ижро бюроси ходимларига ўз хизмат вазифаларини бажараётган пайтда фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатиш ҳолатлари содир этилган.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий