» » » Самарқанд япон фотосуратчиси объективида


Самарқанд япон фотосуратчиси объективида

Самарқанд шаҳрида япониялик фотосуратчи Жин Акинонинг «Лаҳзада муҳрланган ўзбек анъанаси» фотоальбоми тақдимоти бўлиб ўтди.

 


Самарқанд минораларининг мовий гумбазлари, қуёш нурида ярқираган нақшинкор кошинлар бундан 12 йил аввал фотосуратчи объективидан ўрин олган эди.

 

- "Лаҳзада муҳрланган ўзбек анъанаси” фотокитоби бу менинг ўн йиллик меҳнатим маҳсули ва Ўзбекистон-Япония маданий алоқаларининг ўзига хос меваси дейиш мумкин. Мен касбим орқали кўплаб ўзбекистонликлар билан танишдим, улар билан яхши ҳамкорликни йўлга қўйишга эришдим, -дейди Жин Акино.

 

Муаллифнинг Ўзбекистоннинг жавоҳир шаҳарлари архитектураси ва маданияти билан боғлиқ суратлари АҚШ, Франция, Японияда ўтказилган нуфузли кўргазмаларида намойиш этилган.

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий