» » » Самарқандда “Яхшилик албатта қайтади” номли оммавий акция ўтказилди


Самарқандда “Яхшилик албатта қайтади” номли оммавий акция ўтказилди

Самарқандда “Яхшилик албатта қайтади” номли оммавий акция ўтказилдиСамарқанд шаҳридаги ёшлар марказида тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, кўнгиллиларни қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш.

 

Жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишни ўзида мужассам этган "Яхшилик албатта қайтади” шиори остида оммавий акция ташкил этилди.

 

"Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилган акция гематологик касалликлар билан оғриган беморларга оз бўлса-да, ёрдам бериш мақсадида амалга оширилди. Акцияда юздан ортиқ кўнгилли ёшлар иштирок этиб, донор сифатида ихтиёрий равишда қон беришди.

 

Бундай акция вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.

 

Samarkand.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий