» » » Самарқанддаги янги очилган университетга қабул бошланди


Самарқанддаги янги очилган университетга қабул бошланди

Самарқанддаги янги очилган университетга қабул бошландиТошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш бошланди.

 

Мазкур университетда таҳсил олиш истагида бўлган абитуриентлар қуйидаги 5 та бакалавр (кундузги) таълим йўналиши бўйича рўйхатдан ўтиши мумкин:

 

Иқтисодиёт: озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти (5 та грант, 20 та контракт, (5230101);

 

Иқтисодиёт: қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (5 та грант, 20 та контракт, (5230102);

 

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) (10 та грант, 40 та контракт, (5230900);

 

Агробизнес ва инвестицион фаолият (5 та грант, 20 та контракт, (5233300);

 

Рақамли иқтисодиёт (5 та грант, 20 та контракт, (5234100);

 

Эслатиб ўтамиз абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 15 июлга қадар давом этади.

 

Манзил: Самарқанд шаҳри, Даҳбед кўчаси 45-уй (Банк коллежи биноси).

 

Қўшимча маълумотлар учун телефон: +99866-232-41-56; +99890-742-86-32.

 

Samarkand.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий