» » » Уч марта ўғирлик қилиб қамалган шахс яна шу жиноятини содир этди


Уч марта ўғирлик қилиб қамалган шахс яна шу жиноятини содир этди

 

Уч марта ўғирлик қилиб қамалган шахс яна шу жиноятини содир этдиДилшод шу пайтгача ўғирлик жиноятини содир этгани учун уч маротаба суднинг қора курсисига ўтириб, қамоқ жазосини олган эди.

 

Маълумотларга кўра, 2017 йилда ўғирлик қилгани учун унгаЖиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан 6 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, 2019 йил март ойидаЖиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг ажрими билан Жиноят Кодексининг 74-моддасига асосан, ўталмай қолган 3 йил 11 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилган эди. Аммо жазосини ўтаётган вақтидау ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яна қасдан жиноят содир этди.

 

"Ўрганган қўнгил ўртанса қўймас” деганларидек, қайта ўғирлик жиноятини содир этган шахс бу галқўшнинсининг автоманасидан телефон ҳамда пулларини ўғирлаб, яна панжара ортига қайтди.

 

Комментариев: 0
Добавить комментарий