» » » Туғма юрак нуқсони бор болалар тиғсиз оператция қилинмоқда


Туғма юрак нуқсони бор болалар тиғсиз оператция қилинмоқда

Сайтимизда Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида юрак туғма нуқсони билан туғилган болаларда очиқ турдаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эндиликда мазкур турдаги операциялар тиғсиз усулда амалга оширилмоқда. Шифокорларнинг айтишича, гарчи бу амалиёт мураккаб операциялар турига киритилса-да, бемор қисқа вақтда соғайиб уйига қайтади. Операция эндоваскуляр УТТ аппарати ёрдамида амалга оширилади. Жарроҳлик амалиётидан сўнг, беморда рухий таъсирланишлар кам булиб, чандиқ излари ҳам қолмайди.

 

Бизга берилган маълумотларга кўра, 2019 йил давомида марказда 186 та юрак туғма нуқсонлари билан мураккаб турдаги операциялар муваффакиятли амалга оширилди.



Комментариев: 0
Добавить комментарий