» » » Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев 13 йилга озодликдан маҳрум этилди


Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев 13 йилга озодликдан маҳрум этилди

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев 13 йилга озодликдан маҳрум этилди

Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туробжон Жўраев 13 йилга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар бермоқда «Минбар».

2 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг ёпиқ суд мажлисида собиқ ҳоким Туробжон Жўраев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан суд ҳукми ўқилган.

 

«Жиноий гуруҳ раҳбари» дея кўрсатилган Туробжон Жўраев Жиноят кодексининг 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан чиқиш) ва 210 (пора олиш) моддалари билан айбдор деб топилган. Унинг ўринбосари Ўткир Абдуллаев 11 йилга, ҳокимлик бош мутахассиси Баҳодир Хўжақулов 7 йилга, мутахассислар Ботир Абдуллаев 6 йилга ва Тўлқин Сулаймонов 5 йилга (шартли) озодликдан маҳрум қилинди.

 

Қайд этилишича, Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев Самарқанд шаҳрида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун пудратчилардан жами 2 140 000 доллар миқдорида пора олган.

Комментариев: 0
Добавить комментарий