» » » Самарқандда 11 август куни бўладиган тест синовлари 14 августга кўчирилди


Самарқандда 11 август куни бўладиган тест синовлари 14 августга кўчирилди

Самарқандда 11 август куни бўладиган тест синовлари 14 августга кўчирилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А. Абдуҳакимов томонидан тасдиқланган хатга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 11 август кунига белгиланган давлат тест синовларини бошқа кунларга кўчиришга розилик берилган.

 

Унга кўра, 11 август куни Самарқандда ўтказилиши белгиланган давлат тест синовлари 14 август куни ўтказилади. Бунда абитуриентларни шахсини идентификациялаш воситалари орқали бинога киритишда уларнинг гуруҳларга тақсимланган маълумотлар базасидан ўзгаришларсиз фойдаланиш ва абитуриент рухсатномаларидан фойдаланиш назарда тутилган.

Давлат тест маркази Қурбон ҳайити муносабати билан 11 август куни бўлиб ўтадиган тест синовлари бошқа кунга кўчирилгани ҳақида хабар қилди.

 

11 август куни ўтказиладиган тест синовлари (абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бино ва соат ўзгармаган ҳолда):

Қашқадарё вилоятида – 12 август куни;

Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида – 13 август куни;

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида – 14 август куни;

Бухоро вилоятида – 15 август куни ўтказилади.

Комментариев: 0
Добавить комментарий