» » » Самарқандда рашк туфайли эркак опа-сингилга тан жароҳати етказди


Самарқандда рашк туфайли эркак опа-сингилга тан жароҳати етказди

Жорий йил 8 август куни соат 15:00 лар атрофида Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчаси, 32-уйда жойлашган савдо дўкони олдида фуқаро ўзининг таниши ва унинг опаси билан рашк оқибатида жанжаллашиб қолади.

 

Жанжал вақтида йигит ўзининг ёнида бўлган хўжалик ишларида ишлатиладиган ўткир-кесувчи пичоқ билан опа-сингилларни таналарининг юз ва бошқа соҳаларини бир неча маротаба кесиб, ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари етказган.

 

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг олиб борган тезкор тадбири натижасида опа-сингилларга шафқатсизларча муносабатда бўлган йигит қўлга олинди. Айни дамда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

 


Комментариев: 0
Добавить комментарий