» » » Hавбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди


Hавбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

Hавбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилдиМамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида комплекс тарзда институционал ва таркибий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бошқа вилоятлар сингари Самарқандда ҳам Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусий мулкнинг-устуворлигини янада кучайтириш, бизнес ташаббусларни қўллаб - қувватлаш йўналишларида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокимлиги томонидан шу кунга қадар ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказилиб келинаётган тадбиркорлар билан учрашув эндиликда ҳафтанинг ҳар душанба куни ўтказилиши белгиланди.

 

Шу муносабат билан бугун, 12 август куни савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокимлигининг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди. Учрашувда иштирок этиш учун ўз муаммолари мавжудлигини билдириб 42 нафар тадбиркорлар рўйхатдан ўтишди. Учрашувга қадар 25 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари ўз ечимини топди. Қолган 17 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Ҳар бир мурожаатда кўтарилган масалага ижросига масъуллар бириктирилиб, 1 ҳафталик муддат билан ижро ҳолати вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

 

Шунингдек, учрашув давомида тадбиркорлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича таҳлил қилинди. "Жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини бузган ҳолда иш юритган савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Юлдашев, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев, вилоят бош архитектори Б.Элмуродов ва Самарқанд шаҳар архитектори Ф.Мардонқуловларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш масъуллардан сўралди.

 

samarkand.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий