» » » Оқдарё туманида вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг филиали ташкил этилди


Оқдарё туманида вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг филиали ташкил этилди

Оқдарё туманида вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг филиали ташкил этилдиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 739-сонли қарорига асосан Самарқанд вилоят ҳокимининг 627-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, Оқдарё туманида вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг филиали ташкил этилди.


Бугун, 200 та брайль ёзувидаги адабиёт, 150 та босма адабиёт, 150 та гапирувчи лентали адабиётлар ҳамда брайль ёзувидаги журналлар билан таъминланган ушбу мўжазгина кутубхонанинг очилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси директори Қ.Юсупова, Оқдарё туман ҳокими ўринбосари М.Саидмуродов, Оқдарё туман кўзи ожизлар жамияти раиси Ш.Жўраев ҳамда кўзи ожизлар жамияти аъзолари иштирок этишди. Тадбир сўнгида туман маданият бўлими "Тарона ашула ва рақс” ансамбли хонандалари дилга яқин куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этишди дейиладиОқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Комментариев: 0
Добавить комментарий