» » » Бош режага мувофиқ Самарқандда нималар ўзгаради?


Бош режага мувофиқ Самарқандда нималар ўзгаради?

Бош режага мувофиқ Самарқандда нималар ўзгаради?

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 январдаги қарори асосида Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган манзилли дастурга мувофиқ "ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонаси томонидан 2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача мўлжалланган бош режасини ва марказий қисмини батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

 

Бош режага мувофиқ Самарқандда нималар ўзгаради?

Манзилли дастурга кўра, бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаси "ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонаси ҳамда Хитойнинг "China Construction Engineering Design Group Corp. Ltd” компаниясининг мутахассислари ҳамкорлигида ишлаб чиқилди. Самарқанд вилоят архитектура ва қурилиш бошқармасида бош режа мутасаддилар ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди. Лойиҳа бош архитектори, "ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонаси мутахассиси Феруза Негматова ишлаб чиқилган бош режа ҳақида маълумот берди.

 

Бош режага мувофиқ Самарқандда нималар ўзгаради?

Энди юқори даражада ташкил этилган нуфузлийиғилишда келтирилган маълумотларнинг содда талқини билан танишинг:

• Республика Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридагиПрогнозлаштириш

ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти прогнозларига кўра, 2040 йилга бориб, Самарқандда аҳоли сони 1,1 миллионга ўсиши кутилмоқда.Демак 3000 йиллик тарихга эга Самарқандда ижтимоий ва иқтисодий ва бошқа инфратузилмаларни аҳоли сонининг ўсишига мос ривожлантириш зарур.

• Бош режага асосан шаҳарнинг аҳоли яшаш массиви этиб Қорасув массиви танланган. Айни пайтда ҳам бу ерда қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

• Самарқанд шаҳрининг бош режасига кўра, Тошкент, Бухоро ёки Қарши йўналишлари бўйлаб ҳаракатланувчи катта юк автомашиналари ва бошқа шунга ўхшаш транспорт воситалари учун катта халқа йўли қурилади. Бу билан шу турдаги транспорт воситаларининг шаҳар ҳудудига киришининг олди олинади.

• Чўпон Ота ва Афросиёб ҳудудида қурилишлар қатъиян ман этилади. Муҳокамалар чоғида қурилиш соҳаси олимлари тарихий қисмда муҳофаза ҳудудини кенгайтириш бўйича таклифларини билдирдилар. Самарқанднинг қадимийлигини сақлаб қолиш мақсадида (Темурийлар даври) тарихий қисмида бино ва иншоотлар 1, 2 қаватли бўлиб, баландлиги 8 метрдан ошмаслиги керак. Тарихий қисмнинг (Европа даври)да бино ва иншоотлар 1, 2 қаватли бўлиб, 8 метрдан ошмаслиги зарур. Муҳофаза зонасида бинолар 3 этажли бўлиб, баландлиги 12 метрдан ошмаслиги лозим.

• Самарқанд шаҳрининг тарихий ҳудудидаги кўчаларда пиёдалар юриш йўлаги ва велойўлакчалар ташкил этилади. Транспорт қатнови максимал камайтирилади.

• Чашма, Сиёбча, Обимашхад ва Сиёб қадимий каналлари ёқасида яшил ҳудудлар ташкил этилади.

• Блогерларнинг чиқиндилар полигони, умуман шаҳарнинг экологик ҳолати қандай бўлиши ҳақидаги саволига мутахассислар бу полигонни янада кенгайтириш, атрофини девор билан ўраш ҳамда, чиқиндиларни ўша ернинг ўзида қайта ишлаш назарда тутилаётгани айтди.

Шунингдек, шаҳарсозлархалқаро тажрибадан келиб чиқиб, чиқиндилар полигонини шаҳардан 5 км узоқликда жойлаштириш ҳақида ҳам бош қотирмоқдалар. Ҳозирча буларнинг барчаси режа.

Муҳокамалар чоғида Самарқанд шаҳрининг бош режаси ҳали муҳокама этилиши ҳақида гапирилди. Бош режа ҳали тасдиқлангани йўқ. Шу боис, журналистларга уни расмга олишга ҳам рухсат берилмади. Нега унда журналистлар ва блогерлар таклиф этилди? Бу ҳар доим ҳам кузатиладиган ҳолат деб ўзимга таскин бердим. Фотолар йиғилишнинг бориши, муҳокамалар жаранёлари ҳақида.

Бош режага мувофиқ Самарқандда нималар ўзгаради?

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий