» » » Қўшработ туманининг 65 минг аҳолиси ичимлик суви билан таъминланади


Қўшработ туманининг 65 минг аҳолиси ичимлик суви билан таъминланади

Қўшработ туманининг 65 минг аҳолиси ичимлик суви билан таъминланади

Қўшработ туманининг 65 минг аҳолиси ичимлик суви билан таъминланади

Саудия ривожлантириш фонди ва ОПЕК фондлари иштирокида Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ичимлик сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, туман маркази билан биргаликда 77 та қишлоқ аҳоли пунктларида, жами 56 та ичимлик сув иншоотлари, 408,1 км ичимлик сув тармоқлари қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳа мазмунида тумандаги 65,0 минг нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади. Лойиҳа доирасидаги ишлар бўйича 3 та қишлоқда 6 та сув қудуғи қазилди. Сувути ва Шована қишлоқларида қурилиш ва бурғулаш ишлари олиб борилмоқда. Чиноқ қишлоғида 4.2 км ли, Юқори Жўш қишлоғида эса 4,2 км ли тармоқ ётқизилиб, 1 та сув қудуғи қазиш ишлари давом этмоқда.Чекка қишлоқларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мамлакатимизда аҳоли шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган кенг ислоҳотлардан ҳисобланади. Бунинг самараси ўлароқ, оддий халқ оби ҳаётдан баҳраманд бўлади дейилади Вилоят "Сувоқова” ДУК матбуот хизмати хабарида.

Комментариев: 0
Добавить комментарий