» » » 1 СЕНТЯБРЬ КУНИ САМАРҚАНДДАГИ МУШАКБОЗЛИК ТАЛОФАТ БИЛАН ЯКУНЛАНДИМИ?


1 СЕНТЯБРЬ КУНИ САМАРҚАНДДАГИ МУШАКБОЗЛИК ТАЛОФАТ БИЛАН ЯКУНЛАНДИМИ?

1 СЕНТЯБРЬ  КУНИ САМАРҚАНДДАГИ МУШАКБОЗЛИК ТАЛОФАТ БИЛАН ЯКУНЛАНДИМИ?

 

Ижтимоий тармоқларда Мустақиллик байрами муносабати билан 1 сентябрь куни Самарқанд ва Қарши шаҳарларида уюштирилган мушакбозликлардан сўнг ёнғинлар келиб чиққанлиги ҳақида видеохабарлар пайдо бўлди.

Ушбу хабарлар юзасидан биз Самарқанд вилоят ЁХББ бошлиғи вазифасини бажарувчи, подполковник Илҳом Исмоиловга мурожаат қилганимизда, у ҳақиқатдан ҳам ёнғин содир бўлганлигини тасдиқлади.

Маълумотларга кўра, 1 - сентябрь куни соат 21:07 да Самарқанд шаҳридаги Имом Ал-Бухорий кўчаси йўл ёқасида (эски товуқ бозори) 40 сотих майдонда ёнғин содир бўлган.

Очиқ майдонда фақат қуруқ ўт ёнган, фуқароларнинг яшаш уйларига ҳеч қандай зарар етмаган.

Воқеа жойига бошқарманинг 3 та жанговор бўлинмаси дарҳол етиб бориб, соат 21:10 да майдон ўраб олинган, 21:27 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Айни пайтда бошқарманинг ёнғин хавфсизлиги лабораторияси экспертлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.


 

Комментариев: 0
Добавить комментарий