» » » Жомбойда мудҳиш йтҳ содир бўлди, 22 нафар фуқаро тан жароҳати олди, ҳалок бўлганлар бор


Жомбойда мудҳиш йтҳ содир бўлди, 22 нафар фуқаро тан жароҳати олди, ҳалок бўлганлар бор

Жомбойда мудҳиш йтҳ содир бўлди, 22 нафар фуқаро тан жароҳати олди, ҳалок бўлганлар бор

3 сентябрь куни тахминан соат 07:00 да Самарқанд вилояти Жомбойтуман Бешбола қишлоғи ҳудудида "ISUZI” русумли автобус билан МАN русумли юк автомашинаси тўқнашган.

 

Маълумотларга қараганда, автобусда 31 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг 22 нафари турли даражадаги тан жароҳати олган. 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Тез тиббий ёрдам биригадаси воқеа жойига 5 дақиқада етиб борган. Жами 8 та тез тиббий ёрдам бригадаси кўмагидажароҳатланганларнинг барчаси тезкор равишда Жомбой туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Айни пайтда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жароҳатланганларнинг 6 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалига даволаниш учун кўчирилган, 3 нафар беморга Жомбой туман тиббиёт бирлашмасида, 13 нафар беморга эса амбулатор тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

 

Интернет нашрларида тарқатилган расмий хабарларда 1 нафар фуқаро вафот этгани ҳақида маълумотлар бор. Норасмий манбааларга кўра, тўқнашув оқибатида 4 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.

Комментариев: 0
Добавить комментарий