» » » Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Жанубий Кореянинг Сеул университети Санта Мария клиникаси ўртасида меморандум имзоланди

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Жанубий Кореянинг Сеул университети Санта Мария клиникаси ўртасида меморандум имзоланди

Имзоланган меморандум таркибида клиникалар ўртасида узоқ муддатли илмий-тажриба алмашиш ва марказда фаолият юритаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2019 йилнинг 8 ойи давомида Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 57 нафар ходими республика марказларида, 8 нафари чет элнинг нуфузли клиникаларида малака ошириб қайтишган.

Бундан ташқари, марказда кўкрак қафаси килсимон деформацияларида Жанубий Кореа, Франция, Туркия ва АКШ замонавий даволаш технология асосида 2018 йил давомида 32 та юқори технологияли операциялар ўтказилди. 141 нафар беморга консерватив усулдаги муолажалар кўлланилди.
Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида эса, 82 нафар беморда замонавий усулда консерватив даволар ўтказилиб, 36 нафари оператив даволанди. Бу хақда Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Комментариев: 0
Добавить комментарий