» » » Самарқанд шаҳрининг, Гулобод кўчасида ҳаракат вақтинча тақиқланади


Самарқанд шаҳрининг, Гулобод кўчасида ҳаракат вақтинча тақиқланади

Самарқанд шаҳрининг, Гулобод кўчасида ҳаракат вақтинча тақиқланадиСамарқанд шаҳрининг, Гулобод кўчасида ҳаракат вақтинча тақиқланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 27-28 август ва 2 сентябрь кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган таркибда ўтказилган мажлис баёнининг 11-банди билан шаҳримиздаги Гулобод кўчасининг Г-34 кесишмасидан Самарқанд туманидаги Хўжа Аҳрори Вали мажмуасигача бўлган қисмида 6 қаторли автомобиль йўли қурилишини ташкил этиш белгиланганди. Бугунги кунда мазкур кўчани қайта қуриш ишлари бошланди.

Шу муносабат билан жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, мазкур кўчанинг иш олиб борилаётган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тақиқланади.Бу хақда Самарқанд вилоят қурилиш бошқармасининг facebook саҳифасида хабар қолдирилган.

Комментариев: 0
Добавить комментарий