» » » Самарқандда қуриладиган тунелнинг қулайликлари нимада?


Самарқандда қуриладиган тунелнинг қулайликлари нимада?


Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 2022 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Саммитига тайёргарлик кўриш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари чорраҳасида трамвай ва транспорт воситалари учун туннель қуриш ишлари бошланганлиги хақидаги хабарлар тарқалди.

 

Хўш шу ўринда савол туғилади? Янги қурилаётган тунелнинг кўриниши қандай бўлади? Йўловчилар учун қулайликлари нимада? Тунел қурилиши сабаб йўллар ёпиладими?

 

Биз ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида қурилиш жойида бўлдик. Олинган маьлумотларга кўра, шаҳарнинг Рўдакий ва Бўстонсарой кўчалари кесишмасида туннел қурилишига старт берилган бўлиб, мазкур туннель «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси томонидан амалга оширилади.


Шахбоз Назаров

Комментариев: 0
Добавить комментарий