» » » "Жартепа" чегара божхона пости депутатлар эътиборида


"Жартепа" чегара божхона пости депутатлар эътиборида

"Жартепа" чегара божхона пости депутатлар эътиборида"Жартепа" чегара божхона пости депутатлар эътиборида

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўҳғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш хақида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойихаси муҳокама қилишмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси У.Сулаймонов бошчилигида бир гуруҳ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги "Жартепа" чегара божхона пости фаолияти билан яқиндан танишиб чиқдилар.

Бу хақда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда."Жартепа" чегара божхона пости биринчи тоифали божхона пости ҳисобланиб, ихтисослашуви бўйича божхона чегараси орқали харакатланаётган автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар, пиёда харакатланаётган фуқаролар ва уларнинг йўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослашган божхона пости саналади.

Хозирда постнинг кириш ва чиқиш залларида фуқароларни божхона назоратидан тез ва сифатли ўтказиш учун замонавий рентген аппаратлари ўрнатилган бўлиб, сутка давомида 2500-3000 нафар йўловчиларни ва уларга тегишли бўлган юкларни божхона назоратидан ўтказиб келмоқда.Ўз навбатида фуқаролар қамда уларнинг қўл ва багаж юкларини тезкор тартибда божхона назоратидан ўтказилиши навбат кутиб қолмасликнинг олдини олади.

Шунингдек, мазур чегара божхона постидан сутка давомида 160-190 та енгил автотранспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилиб келинмоқда. Божхона постида яратилган барча шароитларни кўздан кечиришган депутатлар қонунчилик томонидан божхона соҳасида яна қанақанги муаммолар ва таклифлар борлиги нуқтаи назардан йўловчилар ҳамда божхона ходимлари билан суҳбатлашиб олишди. Мавжуд қонунчилигимизни янада такомиллаштириш, божхона тизимига оид айрим меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш масалалари юзасидан божхоначилар ўз таклифларини билдиришди.Мақсад битта, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, тадбиркорлик ва туризмни жадал ривожлантириш, инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш хамда божхона назорати ва расмийлаштирувининг шаффофлигини таъминлашдан иборатдир.

Ш.Назаров 

Комментариев: 0
Добавить комментарий