» » » МИБ ходими меҳнат ҳуқуқлари поймол этилаётганидан шикоят қилган эди


МИБ ходими меҳнат ҳуқуқлари поймол этилаётганидан шикоят қилган эди

МИБ ходими меҳнат ҳуқуқлари поймол этилаётганидан шикоят қилган эдиИжтимоий тармоқларда шу йил 09 сентябрь куни "МИБ ходимлари: байрам кунлари, ҳатто меҳнат таътилида ҳам ишламоқдамиз” номли маълумот жойлаштирди.

 

Мазкур хабарда, Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари номидан иш вақти чегараланмагани, соат 07:00 дан кечки 24:00 га қадар ва байрам кунлари ҳам ишлаётгани, тез-тез йиғилишлар ўтказилишини, ҳатто меҳнат таътилидагилар ҳам ишга чиқишга мажбурлигини, раҳбариятнинг меҳнат қонунчилигига риоя қилмаслиги баён қилинган.

 

Мажбурий Ижро бюроси матбуот хизмати хабар қилишича, Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимларида 1145 нафар ходимлар, биргина Самарқанд шаҳар бўлимида 200 нафар ходимлар фаолият кўрсатиб келади. Ходимларнинг кунлик иш вақти соат 09-00 дан соат 18-00 га қадар давом этади. Уларнинг белгиланган вақтдан ташқари ишлашига, шунингдек шанба ва якшанба кунлари ишга чиқишига йўл қўйилмайди. Ходимларнинг шанба ва якшанба кунлари ишлаши фақатгина уларнинг розилиги асосида амалга оширилади. Сабаби, аҳолининг иш билан банд бўлган қатлами шанба ва якшанба кунлари хонадонларида бўлиши, приборларни кўздан кечириш ҳамда ҳисоб-китобларни амалга оширишда уларга янада қулайлик яратиш инобатга олинган.

 

Бундай ҳолатларда, ходимларнинг шанба-якшанба ва дам олиш кунлари ўз ҳоҳиши билан ишлагани учун бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши ёки иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул бериш чоралари кўрилади.

 

Шунингдек, Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг алоҳида хизмат ўташ шароитлари инобатга олиб, уларга нисбатан тегишли ижтимоий муҳофаза чоралари, дам олиш, моддий аҳволини яхшилаш, меҳнат таътилини олиш ва тиббий хизматдан бепул фойдаланиш ҳуқуқлари кафолатланган, дея ёзилган матбуот хабарномасида.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий