» » » Самарқандда яна бир мудҳиш ЙТҲ содир бўлди


Самарқандда яна бир мудҳиш ЙТҲ содир бўлди


Ижтимоий тармоқларда Самарқандда содир бўлган мудҳиш ЙТҲ ҳақида видео тарқалди.

 

Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси маълумотларига кўра, авария 2019 йил 10 сентябрь куни соат 07:30ларда Самарқанд шаҳар, Ибн Сино кўчасида жойлашган "Мир ковров” савдо дўкони қаршисида содир бўлган.

 

Ҳайдовчи С.З. ўз бошқарувида бўлган Нексия-3 русумли 30 R 770 MA д.р белгили автомашинаси билан Самақанд шаҳар Афросиёб кўчаси томондан Даҳбет кўчаси томонга қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзи билан бир йўналишда келаётган ҳайдовчи Т.Д бошқарувида бўлган Нексия русумли 30 717 TTF д.р белгили автомашинасининг орқа чап бурчагига урилиши натижасида, ўзига қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи О.А.бошқарувида бўлган "Матиз” русумли 30 667 ТТЕ д.р. белгили автомашинанинг йўлига чиқиб кетиб, мазкур автомашина билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

 

Натижада "Матиз” русумли 30 667 ТТЕ д.р. белгили автомашинанинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчи 1962 й/т О.Г. автомашина олд ойнасидан чиқиб кетиб, асфалт юзасига бориб урилиши натижасида олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган.

 

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан шу куни Нексия-3 русумли 30 R 770 MA д.р белгили автомашина ҳайдовчиси А.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми

 

билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий