» » » МОЙБУЛОҚ ҲУДУДИДА ТУҒРУҚ УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН


МОЙБУЛОҚ ҲУДУДИДА ТУҒРУҚ УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН

МОЙБУЛОҚ ҲУДУДИДА ТУҒРУҚ УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАНМОЙБУЛОҚ ҲУДУДИДА ТУҒРУҚ УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН

Ижтимоий тармоқларда "Қишлоқ туғруқхонаси ëпилиб, аёллар уйда туғишга мажбур бўлмоқда” сарлавҳаси остида Каттақўрғон туманидаги Мойлисой ва Қоқсой ҚФЙ аëлларига хизмат кўрсатиб келган Мойбўлоқ туғруқ бўлимининг олти ой аввал ëпилиши ҳудуддаги ҳомиладор аëллар учун жиддий қийинчилик туғдираётгани акс этилган видеолавҳа ва материалдаги ҳолат Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан атрофлича ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинади.

Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ мажмуаси 100 ўриндан иборат бўлиб, шундан 15 та ўрин Мойбулоқ туғруқ бўлимига ажратилган. Айни пайтда туманда туғруқлар сони бир ойда ўртача 351 нафарни ташкил қилса, шундан Мойбулоқ туғруқ бўлимига ҳудуддан мурожаат қилганлар сони бор-йўғи 9 нафарни ташкил қилган.Айтиш мумкинки, ижтимоий тармоқларда тарқалган юқоридаги материалда 9000 нафар туғиш ëшидаги аëл яшовчи бу ва унга туташ дашт қишлоқлари туман марказидан 30-40 километр масофада жойлашгани боис¸ тўлғоқ тутган аëллар шаҳар туғруқхонасига етолмай йўлда ëки уйида туғишга мажбур бўлаётгани ҳақидаги иддаолар ҳақиқатдан йироқ. Чунки Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплекси билан Мойбулоқ оилавий поликлиникаси ўртасидаги масофа 14 километрдан зиёдроқни ташкил қилади. Ўрганишлар натижасида 2018 йил давомида Мойбулоқ туғруқхонасида амалга ошган туғруқлар кунига биттадан ҳам тўғри келмаслиги аниқланди. Табиийки бундай ҳолатда, бу ерда туғруқхона бўлимини сақлаб туриш ўзини оқламайди.

Мойбулоқ туғруқ бўлимида шарт шароитлар йўқлиги мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилиб, ҳудудда талабга жавоб бера оладиган қишлоқ оилавий поликлиникаси борлиги ва бу ерда туғруқ учун 4 ўринли бўлим ажратилишини инобатга олиниб, Мойбулоқ туғруқ бўлими фаолияти тўхтатилган. Қолаверса, жорий йилда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари бир неча марта мазкур ҳудудга бориб ўрганишлар олиб борди. Унда қишлоқ оилавий поликлиникасида туғруқ учун яратилган шароит ва тез тиббий ёрдам бригадалари билан тўлиқ таъминланганлиги боис бу ерда туғруқ юзасидан бирон бир жиддий муаммо аниқланмаган.

Бундан ташқари, ҳозирда Мойбулоқ ҳудуди бўйича 3 та тез тиббий ёрдам хизмати шохобчалари ташкил этилган бўлиб, тоғли ҳудудларда юришга мўлжалланган замонавий автомашиналар билан таъминланган. Ҳудуд аҳолиси сифатли патронаж хизмати билан тўлиқ қамраб олинган. Бу эса ҳудуддаги аҳолининг тиббий хизматдан самарали фойдаланиш имконини беради. Шу билан бирга туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари Мойбулоқ ҳудудидаги нафақат ҳомиладор аёллар, балки аҳолини ҳам мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиб келмоқда.

Самарқанд вилоят
соғлиқни сақлаш бошқармаси.

Комментариев: 0
Добавить комментарий