» » » Туркиядан олиб келинаётган заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди


Туркиядан олиб келинаётган заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

Туркиядан олиб келинаётган заргарлик буюмлари тўхтатиб қолиндиТуркиядан олиб келинаётган заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

Сафардан қайтаётган ҳар қандай йўловчи яқинларига хоҳ оддий буюм бўлсин, хоҳ қимматбаҳо заргарлик буюм бўлсин, совға-салом олиши табиий ҳол. Лекин, бу товарларни божсиз олиб кириш нормаларига мувофиқ келиши талаб этилади.Масалан, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилган.Лекин, шунга қарамай, гўёки яқинларига совға деган важ ва баҳоналар билан тилла ва заргарлик буюмларини белгиланган нормалардан кўпроқ олиб киришга уринаётган шахслар ҳамон учраб турибди. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар қилишича.Хусусан, "Самарқанд” халқаро аэропортига "Истанбул-Самарқанд” йўналиши билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси К.М. "яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида унинг ўзини тутиши божхоначилар эътиборини тортади.Божхона ходимлари холислар иштирокида фуқаро М.Ж.га тегишли багаж ва қўл юкларини кўздан кечиришади. Натижада қўл сумкадан "Йўловчи божхона декларациясида” ёзиб кўрсатилмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган қиймати 4 млн сўмдан зиёд, умумий оғирлиги 95 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланди. Аниқланган ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.

Ш.Назаров

Комментариев: 0
Добавить комментарий