» » » Қўшма рейдлар қандай натижа берди?


Қўшма рейдлар қандай натижа берди?

Қўшма рейдлар қандай натижа берди?Қўшма рейдлар қандай натижа берди?

Жорий йилнинг 10-13 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси ҳамда Самарқанд вилоят ИИБ йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан хамкорликда ўтказилган қўшма рейд давомида Самарқанд шаҳар ва туманларда жами 390 нафар йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чоралар кўриш учун тегишли судларга юборилмоқда.Жумладан 10 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида 82 та, Ургут туманида 19 та, Каттақўрғон туманида 3 та; 11 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида 81 та, Пайариқ туманида 16 та, Пахтачи туманида 6 та; 12 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида 58 та, Нуробод туманида 18 та; 13 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида 38 та, Қўшработ туманида 20 та, Жомбой туманида 4 та ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан МЖтКнинг 1763-моддаси билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси томонидан шаҳар ва туманларда йўналишсиз такси ва автобусларни техник холати, транспорт воситаларини санитария холати, хайдовчиларни йуловчиларга нисбатан муомаласи, кийиниш одоби, автобуслар оралиқ бекатларда асоссиз равишда узоқ вақт давомида тўхтаб туришлари, йўловчи ташиш транспортлари бир-бирини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш холатларини олдини олиш бўйича вилоят транспорт бошқармасини инспекторлари томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди ва қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан лицензия талаблари ва шартлари бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, корхоналарга тегишли транспорт воситаларига берилган лицензия варақалари 10 (ўн) иш кунига тўхтатиш чоралари кўрилмоқда.Жумладан 13 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган қўшма рейдда "Архидея Моторс” МЧЖ, "Анвар транс”МЧЖ, "Боғизағон авто транс инвест” МЧЖ, "Самарқанд транс сервис плюс”МЧЖ, "Фаррух омад транс”МЧЖ, "Хобилбобо” МЧЖ, "Шохжахон махсус транс”МЧЖ, "Саёхат дархон транс”МЧЖ, "Раҳмонқул Ходжақул транс” МЧЖ, Ситорабону универсал инвест”МЧЖ, "Глобал авто транс”МЧЖ ларга нисбатан далолатномалар тузилиб уларга тегишли бўлган лицензия варақаларининг амал қилиш муддати 10 (ўн) иш кунига тўхтатилди.

Ш.Назаров

Комментариев: 0
Добавить комментарий