Ғалла экиш бошланди

Ғалла экиш бошландиҒалла экиш бошланди

Пастдарғом тумани Зарафшон массивидаги "Тепа" фермер хўжалиги даласида ғалла экиш мавсумига бағишланган кўргазмали семинар бўлди. Тумандаги ғаллачиликка ихтисослашган барча фермер хўжаликлари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Нурқулов, агроинспекцияси бошлиғи Н.Турсуновлар далаларни тайёрлаш, сара уруғларни танлаш, экиш жараёнида ниҳоллар баравж ривожланиши учун ҳар гектар майдонга тегишли миқдорда минерал ўғитлар билан озиқлантириш зарурлиги ҳақида тушунча беришди."Тепа" фермер хўжалигининг экинга тайёрланган майдонида биринчи марта янги экиш агрегатини ишлатиш жараёнларини иштирокчилар кўргазмаси билан танишдилар. Таъкидланганидек, янги экиш агрегати билан бирваракайига 4-5 иш амалга ошириш имконияти мавжуд. Яъни, ер юмшатилади, кесаклар эзилади, ўғит ва уруғ меъёрида сепилади ва жўяк олинади.Амалий семинар сўнггида 15 сентябрдан бошлаб экиндан бўшаган барча майдонлар ғалла экишга сифатли тайёрланиши ҳамда қисқа муддатда очиқ майдонларда экишни ниҳоясига етказиш топшириғи берилди.


Комментариев: 0
Добавить комментарий