» » » Самарқандда тўйхона овқатидан 7 киши захарланди


Самарқандда тўйхона овқатидан 7 киши захарланди

Самарқандда тўйхона овқатидан 7 киши захарланди

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ижтимоий тармоқларида овқатдан оммавий захарланиш бўйича тарқалган хабар юзасидан расмий маълумот берди.

 

 

Маълумотларга кўра, Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жорий йилнинг 16 сентябр куни соат 16:10 дан соат 18:30 га қадар турли хонадонларда яшовчи 7 нафар фуқаролар бир хил клиник белгилар (кўнгил айниш, қайт қилиш, бош оғриғи, қорин соҳасида оғриқ, 4-5 марта ичкетиш, тана хароратини юқорилиги, ҳолсизлик) билан мурожаат қилишган.

 

Захарланиш сабабларини ўрганиш борасида ўтказилган эпидемиологик суруштурувларда эса барча беморлар Регистон кўчасида жойлашган "Мўжиза” ресторанида 14 сентябр куни кечки вақтда ўтказилган тўйдан сўнг, ортиб қолган гўшт ва ассорти ҳамда айрим озиқ-овқат маҳсулотларини уйларига олиб келишган. Шундан сўнг, бу таомлар жорий йилнинг 15 сентябрь куни тушликда ва кечки овқатда истеъмол қилинган.

 

15 сентябр куни кеч соат 18:00 лардан кўнгил айниши ва қайт қилиш каби клиник белгилар билан касаллик бошланган. Айримлари уй шароитида муолажа ўтказилган, аҳволи яхшиланмагач, тез тиббий ёрдамга мурожаат қилишган.

 

Ҳозирда шифохонага мурожаат қилган беморларда овқат токсикоинфекцияси енгил ваўрта оғир даражаси ташхиси қўйилиб шифокорлар назоратида даволаш ишлари олиб борилмоқда.

Комментариев: 0
Добавить комментарий