» » » БОШ ВАЗИР ҚАБУЛХОНАСИГА 40 ТА МУРОЖААТ БЎЛДИ. НАТИЖА-ЧИ?


БОШ ВАЗИР ҚАБУЛХОНАСИГА 40 ТА МУРОЖААТ БЎЛДИ. НАТИЖА-ЧИ?

БОШ ВАЗИР ҚАБУЛХОНАСИГА 40 ТА МУРОЖААТ БЎЛДИ. НАТИЖА-ЧИ?БОШ ВАЗИР ҚАБУЛХОНАСИГА 40 ТА МУРОЖААТ БЎЛДИ. НАТИЖА-ЧИ?

Хусусий тадбиркорлик, хорижий инвестиция мамлакат иқтисодиёти ривожининг асосига айланиб бормоқда. Шу боис, мазкур йўналишдаги ҳар қандай муаммо ва камчиликлар, тўсиқларни ўз вақтида бартараф этиш юртимиз равнақи, тараққиётида муҳим аҳамиятга эга. Жойларда ташкил этилган Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг фаолияти айни масалалар ечимига қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Самарқанд шаҳридаги тадбикорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига бугунги кунга қадар 40 дан ортиқ мурожаатлар бўлди. Улардан 5 таси ер, 7 таси кредит, 8 таси бино, 5 таси қурилиш ишларини бошлаш ёки давом эттириш, 2 таси юқори турувчи ташкилотлардан тегишли рухсатномалар олиш, 2 таси мамлакатга инвестиция киритиш, 3 таси коммунал соҳа, масалаларига боғлиқ.
Белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ, келиб тушган мурожаатлар мутасадди ташкилотлар билан биргаликда атрофлича ўрганилиб ўз вақтида ижобий ҳал этилмоқда. Ҳозирги кунга қадар қабулхона томонидан 32 та мурожаат ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича тегишли тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.
Жумладан, ташаббускор Г. Ташниязованинг ўзига тегишли бўлган ер участкасида замонавий усулда енгил конструкцияли павильон қуриш учун бир неча ойлардан буён шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармасидан тегишли рухсатнома ололмаётганлиги ҳақидаги, "Спайдер" МЧЖ ҳамда "Азизон маҳсулотлари" оилавий корхонасининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида ер ажратиш масаласидаги, "Фариза Дилноза миллий таомлари" оилавий корхонасининг табиий газ таъминоти тармоғига қайта уланишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича қилган мурожаатлари қабулхона томонидан қисқа муддат ичида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этиб берилди.
Мурожаатлардаги муаммоларга ўз вақтида ижобий ечим топиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий ҳокимлик, Савдо-саноат палатаси қошидаги шаҳар тадбиркорларга кўмаклашиш маркази, шаҳар инвестициялар ва савдо, адлия, қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва кадастр бўлимлари, шаҳар давлат солиқ инспекцияси ва тижорат банклари вакиллари иштирокида тасдиқланган жадвал асосида ҳар куни қабул амалга оширилмоқда.
Айни йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратиш ва муаммоларини мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 8 октябрь куни шаҳар ҳокимлигида сайёр қабул ўтказишни режалаштирганмиз. Бизнес юритишдаги муаммолар, қийинчиликларга дуч келаётган тадбиркорлар, ташаббускор фуқароларни сайёр қабулга таклиф этамиз. Ҳурматли тадбиркорлар, бевосита мутасаддилар билан учрашиб, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш имкониятидан фойдаланинг.
Зафар ҚОБИЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
Самарқанд шаҳридаги тадбикорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири

 


Комментариев: 0
Добавить комментарий