» » » ЖЎРАБЕК ТИББИЙ ХИЗМАТДАН БЕБАҲРА ЭМАС


ЖЎРАБЕК ТИББИЙ ХИЗМАТДАН БЕБАҲРА ЭМАС

ЖЎРАБЕК ТИББИЙ ХИЗМАТДАН БЕБАҲРА ЭМАСМуносабат

ЖЎРАБЕК ТИББИЙ ХИЗМАТДАН БЕБАҲРА ЭМАС

Жорий йилнинг 20 августида xabar.uz интернет сайти орқали "Ургутда шифохона ёпилди, чақалоқ йўлда туғилди” мавзусида видеохабар тарқатилди.

Хабарда "Бу чақалоқнинг исми Жўрабек. У 2019 йилнинг 3 июнида Ургут туманидаги Бешбулоқ қишлоғида туғилган. Жўрабек Ўзбекистондаги минглаб тенгдошларидан фарқли ўлароқ йўлда, кўчада туғилди. Чунки у яшаётган ҳудуддаги шифохона беш йил муқаддам ёпилиб кетганди” дейилган. Шунингдек, сифатли тиббий хизмат ва доя назоратисиз туғилган болаларда нобуд бўлиш ёки касалманд бўлиб қолиш ҳолати кўп учраши, айни вақтда шифохонасиз қолган ҳудудда юзлаб ҳомиладор аёллар борлиги билдирилган.

Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойига борилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, Ургут туманидаги «Ибн Сино» номли 3-туман шифохонаси 1977 йилда мослаштирилган бинода ташкил этилган.Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига асосан Ургут туман тиббиёт бирлашмасининг капитал реконструкциялаш ишлари якунланиши муносабати билан бирлашма тасарруфидаги туғуруқ мажмуаси ва болалар касалликлари бўлимининг имкониятларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Ургут туман ҳокимлигининг 2016 йил 14 майдаги № 1075-Қ –сонли қарорига асосан Жўраптепа маҳалласидаги мослаштирилган бинода фаолият кўрсатаётган «Ибн Сино» 3-туман шифохонанинг 25 ўринли туғуруқ ва 20 ўринли болалар касалликлари бўлимлари туман тиббиёт бирлашмасига кўчирилган. Шу муносабат билан бўш қолган бинолар ва мавжуд 2.500 кв.м. ер майдони туман ҳокимлиги захирасига олинган. Эътиборлиси, 2018 йилдаги Инвестиция дастури асосида мазкур ҳудуда барча қулайликларга эга бўлган, замонавий икки қаватли оилавий поликлиника қурилиб фойдаланишга топширилган. Ҳозирда мазкур ҳудуда яшовчи 53 мингдан зиёд аҳоли учун бирламчи ва тез тиббий хизмат ҳамда хирург, стоматолог, акушер-гинеколог, уролог, педиатр каби тор соҳа мутахассислари, умумий амалиёт шифокорлари хизмат қилиб келмоқда.

Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, Жўрабек юқоридаги сайт таъкилганидек, йўлда туғилган бўлиши мумкин. Аммо ўзбекистондаги тенгдошлари каби Жўрабекда ҳам сифатли тиббий хизмат олиши учун етарли шароит мавжуд. Ҳудуддаги оилавий поликлиника бу вазифани бажариб келмоқда.

Элдор МУҲАММАДИЕВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

ахборот хизмати раҳбари.

Комментариев: 0
Добавить комментарий