» » » Эркинжон Турдимов тадбиркорлар масаласини ҳал этдими?


Эркинжон Турдимов тадбиркорлар масаласини ҳал этдими?


Пайариқ туманилик тадбиркор Ўктам Назаров Челак шаҳридаги Тошҳовуз махаллласида бўш турган автобекат ўрнида хусусий мактаб қуришни режалаштирмоқда. Тадбиркор ушбу масала юзасидан Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учшрашуви давомида билдириб ўтди.

 

Вилоят ҳокими тегишли ташкилотларга шу кунинг ўзида тадбиркорга амалий ёрдам бериш бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви доимий равишда ҳафтанинг дўшанба, сешанба ва чоршанбакунлари ўтказилиб келинмоқда.

 

Унда тадбиркорларнинг муаммоси ўрганилиб амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Ҳафта давомида 59 та мурожаатлар қабул қилинди, шундан 14 таси ҳал этилиб 19 та мурожаат бўйича тадбиркорлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбиркорлар томонидан кўтаридган 2 та масала рад этилди. 15 та мурожжат эса ижрога қаратилди. 22 та ҳал бўлмаган масала учрашувда кўриб чиқилди.

Шахбоз Назаров

Комментариев: 0
Добавить комментарий