» » » Туманимизда пахта йиғим-терим мавсуми бошланди


Туманимизда пахта йиғим-терим мавсуми бошланди

Туманимизда пахта йиғим-терим мавсуми бошландиТуманимизда пахта йиғим-терим мавсуми бошланди

Бугун туманимизнинг 1-сектор "Оқдарё” маҳалласи ҳудудидаги "Малика тонг шудринг даласи” фермер хўжалигида пахта ҳосилини йиғиб олиш ишлари бошланди.Ушбу улкан вазифани бошлаш олдидан пахта даласига ташриф буюрган нуроний отахонлар қуръон тиловат қилиб, пахта йиғим-терим мавсумини ёруғ юз билан ўтказиб олишни сўраб дуо қилишди ва ташаббус кўрсатиб, теримни бошлаб беришди. Шундан сўнг Э.Бегмонов раҳбарлигидаги 20- отряд 84 нафар теримчиси билан терим ишларини бошлашди.Шунингдек, 1- сектор раҳбари, туман ҳокими Феруз Абилов теримчилар билан суҳбатлашиб, теримчиларга тарқатилган фартуклар учун тўлов уларнинг терим пулидан ушлаб қолинмаслигини ҳамда илғор теримчилар ҳокимлик томонидан мукофатлар билан рағбатлантирилиб борилишини таъкидлади.Дала четида теримчилар учун сув, чой, иссиқ овқат каби барча шароитлар ташкил этилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Комментариев: 0
Добавить комментарий