» » » 5 бош қўйни олиб кетган талончилар ушланди


5 бош қўйни олиб кетган талончилар ушланди

5 бош қўйни олиб кетган талончилар ушланди5 бош қўйни олиб кетган талончилар ушланди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 22 сентябрь куни соат 00:30ларда 5 нафар номаълум шахслар давлат рақами белгиси бўлмаган "ВАЗ-21011” русумли автомашинада шу тумандаги фермер хўжалигига келиб, фермер хўжалиги ишчиси Б.Х.ни олдига ҳаёти учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, 5 бош қўйни автомашинага ортиб олиб кетганлар.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу жиноятни Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Д.Ш., 2001 йилда туғилган Б.А., 2000 йилда туғилган С.Х., 2001 йилда туғилган А.О. ва 1997 йилда туғилган У.Х.лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар. 4 бош қўйлар эса жабрланувчига қайтарилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Комментариев: 0
Добавить комментарий