» » » Самарқанд вилояти ҳокими тадбиркорларнинг дардини тинглади


Самарқанд вилояти ҳокими тадбиркорларнинг дардини тинглади

Севиля Абдуллаева ёш тадбиркорлардан бири. У жорий йилнинг август ойида Самарқанд вилоят ҳокимидан Самарқанд шаҳридаги "Меҳригиё” кўчасида жойлашган собиқ 68-МТТ биносида болалар инклюзив таълим марказини очиш режаси борлигини маълум килган эди.

 

Вилоят ҳокимлиги администрацияси ушбу ғояни қўллаб-қувватлаган эди. Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2019-йил 19-августдаги қарори билан бўш бино тадбиркорга берилган. Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашувидаСевиля Абдуллаева яна мурожаат билан келди. Мурожаатга кўра, Абдуллаева қурилиш ишларини олиб бора олмаяпти. Бинонинг олд қисмида ободонлаштириш бошқармаси жойлашган. Бошқарма вакиллари мавжуд 25 сотих ер майдонидан 4-5 сотихини уларга ажратиб беришни сўрашмоқда. Вилоят ҳокими ушбу масалани шахсан ўзи жойига бориб ҳал қилинишини маълум қилди. Бу ҳақда репортажимизда батафсил ҳикоя қиламиз.

 


 

Шахбоз Назаров

Комментариев: 0
Добавить комментарий