» » » Самарқанд аэропортида олиб кириш меъёридан ортиқча 94 млн. сўмдан зиёд заргарлик буюмлари олиб кирилиши тўхтатиб қолинди


Самарқанд аэропортида олиб кириш меъёридан ортиқча 94 млн. сўмдан зиёд заргарлик буюмлари олиб кирилиши тўхтатиб қолинди

Самарқанд аэропортида олиб кириш меъёридан ортиқча 94 млн. сўмдан зиёд заргарлик буюмлари олиб кирилиши тўхтатиб қолинди  Самарқанд аэропортида олиб кириш меъёридан ортиқча 94 млн. сўмдан зиёд заргарлик буюмлари олиб кирилиши тўхтатиб қолинди

Афсуски аҳоли ўртасида олиб борилаётган ҳуқуқий тарғиботларга қарамасдан ҳали ҳамон айрим фуқаролар томонидан божхона ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилмоқда.

Хусусан, "Самарқанд” халқаро аэропортига "Истанбул-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ш.И. "яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида унга тегишли бўлган юклар божхоначилар томонидан холислар иштирокида текширилади.

Сумкаси ичидан амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан олиб кириш меъёридан ортиқча (65 грамм) 182 дона, умумий оғирлиги 745,58 грамм бўлган оқ рангли металлдан ишланган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг хулосасига кўра мазкур қимматбаҳо металл кумуш қотишмасидан ясалганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган суд мажлисида фуқаро Ш.И. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 22722-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 22722-моддаси 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, умумий баҳоси 8 миллион сўмга яқин бўлган кумушдан ясалган заргарлик буюмлари тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён "Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида олиб кириш меъёридан ортиқча жами 2 килограммдан ортиқ умумий қиймати 94 млн. сўмдан зиёд заргарлик буюмлари олиб кирилиши тўхтатиб қолинди.

Кахааров Лазиз

"Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости

катта инспектор-суриштирувчиси


Комментариев: 0
Добавить комментарий