» » » Самарқандда ижро интизомини назорат қилишнинг ягона тизими мавзусида ўқув семинар ўтказилди


Самарқандда ижро интизомини назорат қилишнинг ягона тизими мавзусида ўқув семинар ўтказилди

Самарқандда ижро интизомини назорат қилишнинг ягона тизими мавзусида ўқув семинар ўтказилдиСамарқандда ижро интизомини назорат қилишнинг ягона тизими мавзусида ўқув семинар ўтказилди

Самарқандда ижро интизоми назорати mf.ijro.uz ягона тизими бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "UNICON SOFT” МЧЖнинг масъул ходимлари раҳбарлигида ўқув-семинар бўлиб ўтди.Семинарда Молия бош бошқармаси, ғазначилик бошқармаси ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармасининг ижро-интизоми ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлайдиган масъул ходимлари иштирок этишди.Ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижро назарати ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси етакчи мутахассиси Равшан Садиқов "Ижро интизомини назорат қилиш ягона тизими”, яъни "mf.ijro.uz” электрон дастурий таъминоти шакллантирилганли тўғрисида маълумот бериб ўтди.Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 12 октябрдаги 166-сонли, 2019 йил 4 февралдаги 20-сонли ҳамда 17 апрелдаги 61-сонли буйруқларида ҳудудий молия, ғазначилик, давлат молиявий назорати органлари ва вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг "mf.ijro.uz” дастурий таъминотидан самарали фойдаланиши бўйича тўхталиб ўтди.Семинар давомида дастурда ишлаш жараёнида қўйилаётган камчиликлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди."UNICON SOFT” МЧЖнинг инженери Хуршидбек Сайидкаримов Дастурдаги янгиликлар ва иш фолиятида учраётган муаммолар бўйича тушунча берди.Ўқув-семинар сўнгида барча ходимлар билан савол ва жавоблар, таклифлар алмашинилди.Маълумот учун, мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғриси”даги фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган "UNICON SOFT” МЧЖ билан ҳамкордикда ўтказилди.

Самарқанд вилоят Молия бош бошқармаси ахборот хизмати

Комментариев: 0
Добавить комментарий