» » » Туманда 9 ой давомида 52 километр йўл таъмирланди


Туманда 9 ой давомида 52 километр йўл таъмирланди

Туманда 9 ой давомида 52 километр йўл таъмирландиТуманда 9 ой давомида 52 километр йўл таъмирланди

Бугун тумандаги аксарият кўчалар қатор йиллар мобайнида аҳолининг давомий муаммоси бўлиб келган. Мазкур муаммоларни бартараф этиш, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида Самарқанд туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 52 километр масофадаги 50 га яқин марказий ва ички кўчалар таъмирланди. Бу ишларга 9 миллиард 14 миллион сўм маблағ сарфланди.
"Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” давлат дастури асосида маҳаллалар қиёфаси ҳам кўркамлашмоқда. Жумладан, Паррандачилик маҳалласининг ички 2,518 километр қисмига 442 миллион 569 минг сўм маблағ ажратилиб, 939 метрга асфальт ҳамда 1,579 қилометрга тош-шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, Гулобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги йўлларни таъмирлаш ишлари учун жами 1 миллиард 827 миллион 567 минг сўм маблағ сарфланди. Натижада 3,082 километрга асфальт ва 8,352 километрга тош-шағал ётқизилди.Пулимуғоб маҳалласининг 2,566 километр қисмига 1 миллиард 6 миллион 843 минг сўмлик асфальт ётқизилди.Умуман олганда "Обод қишлоқ” дастури бўйича 16,518 километр йўлга 3 миллиард 276 миллион 331 миллион сўм маблағ ажратилди.Тумандаги марказий кўчалар, посёлка ва қишлоқ аҳоли пунктларини жорий таъмирлаш манзилли дастури тасдиқланган бўлиб, 15 га яқин маҳалланинг ички хўжалик йўлларига 8,2 километр асфальт ётқизилди. Мазкур ишлар бугунги кунда ҳам қизғин давом этмоқда.

Комментариев: 0
Добавить комментарий