» » » Иштихонда беш муҳим ташаббус бўйича кўргазмали семинар ташкил қилинди


Иштихонда беш муҳим ташаббус бўйича кўргазмали семинар ташкил қилинди

Иштихонда беш муҳим ташаббус бўйича кўргазмали семинар ташкил қилиндиИштихонда беш муҳим ташаббус бўйича кўргазмали семинар ташкил қилинди

Иштихон педагогика коллежида "5та мухим ташаббус- маънавий етук баркамол шахс кафолати" шиори остида кўргазмали семинар ташкил килинди. Семинарда давлат, нодавлат, оилавий МТТ лар иштирок этди.
Тадбир давомида Ватан, она, ҳурлик, мардликни тараннум этувчи турли спорт ва маданий кўргазмалар ташкил қилинди. Шунингдек, шу мавзуларда куй-қўшиқлар куйланди. Шеърлар айтилди, бадиий чиқишлар қилинди.
Семинарда иштирок этган вилоят мактабгача таълим бошкармасининг таълим-тарбия сифати ва методик хизмат кўрсатиш бўлими мутахассиси Шербек Шомуродов ва Иштихон туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари А.Хасанов иштирок этиб, бу каби тадбирларнинг ёшлар ҳаётидаги ўрни, беш ташаббуснинг аҳамияти хусусида сўз юритишди.
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Комментариев: 0
Добавить комментарий