» » » Мурожаатларнинг 16 таси учрашувгача ҳал этилди


Мурожаатларнинг 16 таси учрашувгача ҳал этилди

Мурожаатларнинг 16 таси учрашувгача ҳал этилдиМурожаатларнинг 16 таси учрашувгача ҳал этилди

Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокими Э.Турдимов навбатдаги тадбиркорлар қабулини ўтказди.

Учрашувда қатнашиш учун Самарқанд шаҳри ва 7 та тумандан, 28 нафар тадбиркор бўш турган бино олиш, қурилишга рухсат бериш, бино бузилишини тўхтатиш, ер ажратиш, иссиқхонани табиий газ билан таъминлаш, бўш турган бинони "Э ИЖРО” электрон аукционга қўйиш, кўрсатилган хизматлар ҳақини ундириш, кредит олишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилинганди. Мурожаатларнинг 16 таси учрашувга қадар тегишли идораларга етказилиб, тадбиркорларнинг муаммоси ҳал этилди. Бевосита қабулда эса масаласига ижобий ечим топилмаган 12 нафар тадбиркор қатнашди. Уларнинг мурожаатлари таҳлил қилинганда аксарияти ҳокимлик қарорлари, ер ажратишдаги муаммолар ва қурилиш ишлари, банк муассасаларида кредит ажратилишида сусткашликка йўл қўйиш ҳолатлари билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди.

Жумладан, Самарқанд шаҳридан "АЗИМ ТРАВЕЛ СЕРВИSЕ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Шаҳло Азимова 1 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш ва замонавий меҳмонхона қуриш мақсадида Хўжа Аҳрори Валий кўчаси 157-уйда жойлашган собиқ 47-мактаб ва собиқ 151-меҳрибонлик уйининг ҳозирда бўш турган ер майдонини белгиланган тартибда "Э ИЖРО” электрон аукционга тезроқ қўйилишини сўраб мурожаат қилди. Ушбу бино тез кунларда тегишли тартибда аукционга қўйилиши маълум қилинди. Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан тегишли ташкилот ва раҳбарларга аниқ топшириқлар берди дейди вилоят ҳокимлиги веб сайтидаги хабарда.

Комментариев: 0
Добавить комментарий