» » » Ҳоким ўринбосари мактабга нима мақсадда борди?


Ҳоким ўринбосари мактабга нима мақсадда борди?

Ҳоким ўринбосари мактабга нима мақсадда борди?Ҳоким ўринбосари мактабга нима мақсадда борди?

Бугун Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шаҳзод Эшонқулов шаҳардаги 25-умумтаълим мактабидаги таълим сифатини ўрганиш ҳамда у ерда қурилаётган фаоллар ва спорт зали билан танишиш мақсадида шу муассасада бўлди.

Ҳоким ўринбосари мактаб ўқувчилари билан савол-жавоб қилди ва билимли ёшларга бадиий китоб берди.

Шундан сўнг, Ш.Эшонқулов мактаб кутубхонасидаги шарт-шароитлар билан танишиб, кузатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича ташкилот раҳбарларига тушунтириш берди. Шунингдек, фаоллар ва спорт залини тезда битказиб бериш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.


Комментариев: 0
Добавить комментарий